17:40, 14 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда яқин уч кун ичида совуқ бўлади
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 15-17 июнь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
Прогнозга кўра, Қозоғистоннинг ғарбий, жануби-ғарбий ва жануби-шарқида атмосфера фронтал қисмлари таъсирида осмон булутли бўлади, момақалдироқ, ёмғир, шамол ва чанг бўрони кузатилади.
Республиканинг шимолий, марказий ва шарқий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 2-10 даражага пасаяди. Тупроқ юзасида 2 градусгача совуқ бўлади. Шу билан бирга, кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин 20-28 дан 25-32 даражагача кўтарилади.