07:10, 16 Июль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда яқин уч кун ичида об-ҳаво қандай бўлади — синоптиклар прогнози
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг катта қисми циклон таъсирида бўлишини маълум қилди. Унга кўра, кўп ҳудудларда ҳам ёмғир ёғади.

16-17 июль кунлари Қозоғистоннинг шимоли, жануби-шарқи ва марказида, 7-18 июлда шимоли-ғарбий ва жанубида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Мамлакатнинг шарқий ҳудудларида ҳам ёғингарчилик кутилмоқда. Ёмғир ёғиши, кучли шамол эсиши башорат қилинмоқда.
Республика ғарбида кундузи ҳаво ҳарорати 25+36°С, шимоли-ғарбда 25+30°С илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қозоғистон жанубида ҳаво ҳарорати +27+37°С, жануби-шарқда +25+35°С, шимолда, марказда +21+30°С бўлиши кузатилади, шарқда эса +23+32°С гача пасаяди.