Қозоғистонда яқин уч кун ичида қор ёғиб, совуқ бўлиши кутилмоқда

Қозоғистонда 2023 йилнинг 24—26 октябрь кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотлари “Қазгидромет” РДК томонидан тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Об-ҳаво
Фото: pexels

Синоптикларнинг хабар беришича, Қозоғистонда беқарор об-ҳаво сақланиб туради.

— Атмосфера фронтларининг бир нечта тизимига эга чуқур ва фаол Шимолий циклони Қозоғистон аҳолисига қиш яқинлашаётганини эслатади. Бутун давр мобайнида кучли шамоллар, яхвонликлар, ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик билан бирга беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Барик тузилмаларнинг тез ўзгариши бутун республика бўйлаб ҳаво ҳароратининг қисқа муддатли кўтарилишига олиб келади, аммо давр охирида Скандинавия ярим ороли ҳудудларидан совуқ Арктика ҳаво массаларининг кириб келиши мамлакатнинг ғарбий, шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларида ҳаво совишига сабаб бўлади, - дейилади хабарда.

Чунончи, республика ғарбида ҳаво ҳарорати кечаси 6 даража совуқ — 3 даража илиқ, шимоли-ғарбда 0—7 даража совуқ, республика шимолида 5 даража совуқ — 5 даража илиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар