Қозоғистонда яқин уч кун ичида қор ва қор бўрони кутилмоқда

ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 2022 йилнинг 22-24 декабр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ноқулай об-ҳаво кузатилади. Иссиқлик ва намликнинг катта заҳираларига эга бўлган Атлантика циклони мамлакатнинг ғарбий, жануби, жануби-шарқига таъсир қилади. Шу билан бирга, қор ёғиши, бўрон бўлиши, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шиддати 23-28 м/с гача етиши, яхвонлик ҳосил бўлиши кузатилади.

Фақат республиканинг ғарбида ва жанубида юқори атмосфера босими таъсирида ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда.

Синоптик жараёнларнинг тез ўзгариши кескин сакрашларга, хусусан, ҳаво ҳароратининг ўзгаришига олиб келади, мамлакат шимоли, шарқи ва марказида 23 декабрга ўтар кечаси 20-35 даражагача совуққа, 24 декабрга ўтар кечаси 5-20 гача кўтарилади.


Сўнгги хабарлар