Қозоғистонда яқин уч кун ичида ёмғир ва қор ёғиши мумкин

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида 7-8 сентябрь кунлари ёмғирли об-ҳаво кузатилади, момақалдироқ ва кучли шамол эсади, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.
None

Об-ҳаво маълумотларига кўра, 8-9 сентябрь кунлари шимоли-ғарбда, 9 сентябрда республика шимолида кучли ёмғир, Қозоғистоннинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Республика шимолида, шарқида, марказида ҳаво ҳарорати кундузи 18-25 даражагача, Қозоғистоннинг ғарбий, шимоли-ғарбида эса 13-23 даражагача пасайиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар