Қозоғистонда яқин уч кун ичида ҳаво иссиқ бўлади

ASTANA. Kazinform - «Қазгидромет» РДК 29 июнь – 1 июль кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

«Яқин уч кун ичида республикамизнинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво атмосферанинг фронтал қисмларига қараб белгиланади, шу муносабат билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ ва кучли шамол эсиши кутилмоқда.

1 июль куни мамлакат ғарбида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, дўл ёғиши мумкин, Қозоғистон шимоли ва марказида ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади», - дея таъкидлади синоптиклар.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади: шимолий ҳудудларда 25-30 даражагача, марказда 30-35 гача, жанубда 33-38 гача, жануби-шарқда 28-33 гача, шарқда 17-25 даражагача.

Мамлакатнинг ғарбий қисмида ҳарорат фони сезиларли даражада ўзгармайди. Кундузи қуёш 25-30 даражагача қизийди. Жануби-ғарбий қисмида - 33-38 даражагача кўтарилади.

Сўнгги хабарлар