17:15, 23 Май 2022 | GMT +5
Қозоғистонда яқин уч кун ичида ҳаво 2 даражагача совутади
NUR-SULTAN. Кazinform - «Қазгидромет» 24-26 май кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform.

Екатеринбург вилоятидан келган циклон туфайли атмосфера жабҳалари мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида об-ҳавони беқарорлаштиради.
Натижада ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, кучли шамол эсади.
Дўл ёғиши мумкин.
26 майга ўтар кечаси шимоли-ғарбда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Учинчи кунга келиб антициклон мамлакатнинг ғарбий ва шимоли-ғарбига тарқалади.
Шундай қилиб, ёғингарчилик тўхтайди ва ҳаво ҳарорати бироз пасаяди.
24 майда кечаси ва эрталаб марказда, шарқда, 26 майда ғарбда тупроқ юзасида 2 даражагача музлайди ва совуқ бўлиши мумкин.