Қозоғистонда яқин уч кун ичида 43 даража иссиқ бўлади

ASTANA. Кazinform – Яқин уч кун ичида мамлакатда ҳаво ҳарорати 43 даража бўлади, ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар беради Кazinform.

Қозоғистонда яқин уч кун ичида 43 даража иссиқ бўлади

«Яқин кунларда республиканинг шарқий, шимоли-шарқий ва жануби-шарқий ҳудудларида атмосфера фронтал қисмлари таъсири остида, чақмоқ чақиши, дўл ва кучли шамол бўлиши мумкин, 8 июлда шимоли-шарқ ва шарқда кучли ёмғир, республика жануби-шарқида 8-9 июлда эса кучли ёмғир ёғиши мумкин», — деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Қозоғистоннинг қолган ҳудуди шимоли-ғарбий антициклон таъсирида бўлади. Шу муносабат билан ҳаво асосан ёмғирсиз бўлиши кутилмоқда. 9—10 июль кунлари шимоли-ғарбий ҳудудларда, 10 июлда Қозоғистон марказида ҳаво жуда иссиқ бўлиб, +43 гача иссиқ бўлиши мумкин.