Қозоғистонда яқин кунларда жуда кучли жазирама ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар Қозоғистонда 26-28 июл кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Қозоғистонда яқин кунларда жуда кучли жазирама ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Республикада ҳавонинг беқарор табиати сақланиб қолади, ёмғир ёғади, 26 июлда ғарбда, 27-28 июлда шимоли-ғарбий, шимолий ҳудудларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ, кучли шамол эсиши, дўл ёғиши кутилмоқда.

Республиканинг ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи 25+35° дан 30+40° гача кўтарилиши кутилмоқда. Мамлакат шимоли-ғарбида, шимолида ҳаво ҳарорати кундузи +30+35° дан +20+30°С гача пасайиши кутилмоқда, Қозоғистон марказида +30+38°С дан +27+35°С гача иссиқлик бироз пасаяди, мамлакатнинг шарқий ҳудудларида ҳаво ҳароратининг + 22 + 32°С дан + 27 + 38°С гача кўтарилиши кутилмоқда, жанубда, жануби-шарқида +40+45°С гача жуда кучли иссиқлик сақланиб қолади.