15:32, 25 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда яқин 3 йилда мактаблар қурилишига қанча маблағ ажратилади
NUR-SULTAN. Кazinform - Яқин уч йилда мамлакатда 504 та мактаб қуриш режалаштирилган. Уларни қуриш учун 2,6 миллиард тенге ажратилиши мумкин. Маблағлар суммаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети» лойиҳасида кўрсатилган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
«Қозоғистон Республикаси Президентининг фармойишига кўра, уч сменали ва авария ҳолатидаги мактаблар сонини қисқартириш мақсадида қурилиш харажатлари қайта кўриб чиқилди. Шу муносабат билан янги «Қулай мактаб» Миллий пилот лойиҳаси тайёрланди. Уч йиллик муддатда умумий қиймати 2 606 596 055 тенгега 504 та мактаб қуриш режалаштирилган», — дейилади бюджет режасида.
Ҳужжатга кўра, келгуси йилда мактаб қурилишига 500 миллион тенге ажратилади. Қолган 2 миллиард тенгедан ортиқ маблағ эса 2025 йилгача берилади.
Муаллиф: Алихан Асқар