15:32, 12 Июль 2023 | GMT +5
Қозоғистонда Ягона жамғариб бориладиган пенсия фонди активлари 16,1 трлн тенгегача ошди
ASTANA. Каzinform – Ягона жамғариб бориладиган пенсия фондининг активлари йилнинг биринчи ярмида 16,1 триллион тенгегача ошди. Бу ҳақда Миллий банк раиси ўринбосари Виталий Тутушкин Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ягона жамғариб бориладиган пенсия фондиининг пенсия активлари биринчи ярим йилликда 9,9 фоизга ошиб, 16,1 триллион тенгега етди, инвестиция даромадлари 588,5 миллиард тенгени ташкил этди. Пенсия активлари портфелини диверсификация қилиш ва ташқи бозорларга сармоя киритиш мақсадида 2023 йил бошидан буён 1,3 млрд доллар харид қилинди», — деди Виталий Тутушин.
Унга кўра, Миллий банк макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва инфляция даражасини янада пасайтириш бўйича ишларни давом эттиради, ташқи ва ички бозорлардаги вазиятнинг ривожланишини кузатиб боради.
Муаллиф: Марлан Жиембай