Қозоғистонда ягона тиббий ёрдам тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилмоқда
ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда кафолатланган базавий ва суғурта пакетларидан иборат “Ягона тиббий ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазирининг ўринбосари Тамара Дуйсенова батафсил маълум қилди.
“Биринчи навбатда, қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади, унда кафолатланган асосий ва суғурта пакетларидан иборат тиббий ёрдамнинг ягона пакети кўриб чиқилади. Бу, ўз навбатида, тизимни тўлиқ молиялаштиришни талаб қилади. Шу сабабли, лойиҳада молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида ишсиз сифатида расман рўйхатга олинган фуқаролар учун маҳаллий бюджетдан бадал тўлаш учун даромаднинг юқори чегараси, шунингдек, бадални ҳисоблаш ва тўловлар ставкаларини қайта кўриб чиқиш кўзда тутилган”, - деди Тамара Дуйсенова Ҳукумат йиғилишида.
Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси шу ой охиригача Ҳукуматга киритилади.
“Иккинчидан, тизимни тўлиқ рақамлаштириш бўйича тегишли “Йўл харитаси”ни амалга оширишни давом эттирамиз. Унинг доирасида тиббий суғурта фондини рақамлаштириш йил охиригача якунланади. Келгуси йил охиригача ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш режалаштирилган”, - дейди у.