Қозоғистонда ягона очиқ реестр ишлаб чиқилмоқда
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда маҳаллий товарлар ва товар ишлаб чиқарувчиларнинг ягона очиқ реестри ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Олжас Бектенов “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатасининг кичик ва ўрта бизнес форумида маълум қилди.
“Энг муҳим масалалардан бири – маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳақиқийлигини текшириш. "Қалбаки ишлаб чиқарувчилар" ҳақида ҳаммамиз биламиз. Улар давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан фойдаланиш имкониятига эга. Маҳаллий ишлаб чиқаришга ҳеч қандай ҳисса қўшмаган ҳолда, импорт қилинадиган товарларга “Қозоғистонда ишлаб чиқарилган” белгисини қўйиш орқалигина соддалаштирилган тартибда давлат харидларида қатнашади. Шунинг учун ҳам биз “Маҳаллий товарлар ва товар ишлаб чиқарувчиларнинг ягона очиқ реестри”ни ишлаб чиқмоқдамиз, – деди Ҳукумат раҳбари.
Олжас Бектенов бу соҳада инсон омиллари ва коррупция таҳдидидан ҳимояланиш, компаниялар фаолиятини имкон қадар шаффоф таҳлил қилиш, ҳақиқатда маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни аниқлаш мақсадида рақамлаштириш имкон қадар кенг қўлланилаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча пойтахтда “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатасининг XII съезди бўлиб ўтди. Унда маҳаллий тадбиркорларни ўзида жамлаган саволлар муҳокама қилиниб, 204 та муҳим масала Ҳукуматга юборилди.