Қозоғистонда йўл қурилишида ишлатиладиган битум сифати қандай текширилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда йўл қурилишида фойдаланиладиган битум сифати синовдан ўтказилмоқда, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Бу ишлар Автомобил йўллари қўмитаси топшириғига кўра, амалга оширилмоқда.

«Асосий мақсад – қурилиш майдончалари, йўлларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини сифатли битум билан таъминлаш, шунингдек, сифатсиз маҳсулотлардан фойдаланишнинг олдини олишдир. Тадқиқот СТ 1373-2013 талабларига мувофиқ амалга оширилади. Бугунги кунга Қазжол илмий-тадқиқот институти лабораторияларида қадар ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган битумнинг 8 та намунаси ўрганилган. Натижада заводларнинг битумлари эълон қилинган меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши аниқланди», — дейилади агентлик хабарида.

Таъкидлаш жоизки, битум намуналари ишлаб чиқариш корхоналаридан, шунингдек, йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектларидан олинди.

Сифатсиз битумдан фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида маҳсулот сифатини назорат қилиш давом эттирилади. Мониторинг натижаларидан республиканинг турли йўл ва иқлим зоналарида битумнинг турли маркаларини қўллаш кўламини аниқлаш учун фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Сўнгги хабарлар