Қозоғистонда ватандошларни қабул қилиш учун ҳудудий квоталар сони ортади

None
ASTANА. Кazinform – Ватандошлар ва кўчиб ўтувчиларни қабул қилиш квотаси ҳажми ўзгариши мумкин, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ashyq НҲА порталида эълон қилинган буйруққа кўра, ватандошлар ва кўчиб ўтувчилар учун квоталар қуйидагича ўзгаради:

- 2023 йил учун ватандошларни қабул қилиш бўйича ҳудудий квоталар сони 2287 нафарни (илгари 1925 нафарни) ташкил этади;

- 2023 йил учун кўчиб ўтувчиларни қабул қилиш бўйича ҳудудий квоталар сони 6592 кишини (илгари 6727 киши) ташкил этади.

«Алоҳида қайд этилган лойиҳани қабул қилишдан мақсад 2023 йил учун ватандошлар ва кўчиб ўтувчиларни қабул қилиш бўйича ҳудудий квотани маҳаллий ижро ҳокимияти органлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қайта тақсимлашдан иборат. Буйруқ лойиҳасини қабул қилиш салбий ижтимоий-иқтисодий ва/ёки ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди», — дейилади ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари буйруғи лойиҳасида.

Ҳужжат 15 сентябргача жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram