14:36, 16 Июнь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда валюта айирбошлаш шохобчаларига 2017 йилгача чиқарилган олтин қуймаларини сотиб олиш ҳуқуқи берилди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда нақд хорижий валюта операциялари қоидаларига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, банкдан ташқари валюта айирбошлаш шохобчалари Қозоғистон Миллий банки томонидан 2017 йилгача чиқарилган тозаланган олтин қуймаларини аҳолидан сотиб олиш ҳуқуқига эга, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Миллий банки матбуот хизмати.
Янги қоидалар 2021 йил 2 июнда кучга кирди. Илгари, банк бўлмаган валюта айирбошлаш шохобчалари 2017 йил ва ундан кейин чиқарилган олтин қуймаларини аҳолидан сотиб олиб, сотиб келган.
Олтин қуймалар ишончли инвестиция воситаси бўлиши мумкин. Аҳолининг банкларга ва банк бўлмаган валюта айирбошлаш шохобчаларига олтин қуймаларини қайта топшириш имконияти - олтин қуймалари бозорининг харидоргирлигини таъминлашнинг асосий омилидир.
2017 йилда Миллий банк тозаланган олтин қуймаларини сотиш ва сотиб олиш дастурини бошлади. Дастур ишга туширилгандан буён умумий оғирлиги 1,88 тонна бўлган 52,967 дона олтин қуймалари сотилди ва умумий оғирлиги 4,2 кг бўлган 147 та қуйма қайта етказиб берилди.