Қозоғистонда валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар қанчадан сотилмоқда
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 490-495 тенге оралиғида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 8 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 492,22 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,03 тенге. Евро - 529,38 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 491,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 492,9 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 529,5 – 532,5 тенге оралиғида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 490 тенге, сотиб олиш нархи - 495 тенге. Евро 527 тенгедан сотилмоқда, 533 тенгедан сотиб олинади.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,97-5,07 орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,10 тенгега пасайиб, 492,10 тенгени ташкил қилган эди.
Муллиф: Алма Муқанова