Қозоғистонда вагонлар қачон тўлиқ янгиланади
ASTANA. Kazinform - Яқин 5 йил ичида 1200 та янги вагон харид қилинади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев маълум қилди.
Журналистлар вазирдан мамлакатда йўловчи вагонларни янгиланиши ҳақида сўради.
“Умуман олганда, Қозоғистонда 2667 та вагон парки мавжуд. Кейинги йилларда 600 та вагон фойдаланишдан чиқарилди, 300 та вагон олинди. Шу туфайли бизда вагонлар тугаяпти. Ушбу 2667 та вагон паркнинг 74 фоизи, яъни 1857 та вагон кондиционерга эга. Афсуски, уларнинг 26 фоизи жиҳозланмаган (кондиционер билан). Ўтган йилдан бошлаб вагон харид қилиш ҳажмини оширдик. Аввалги йилларда 50-100 та вагон харид қилган бўлсак, ўтган йили 118 та янги вагон харид қилдик. Жорий йилда қўшимча 140 та вагон, кейинги йилда эса 224 вагон харид қилинади. 2025 йилдан бошлаб ҳар йили 200 дан ортиқ вагон сотиб оламиз. Шундай қилиб, биз яқин 5 йил ичида 1200 та янги вагон оламиз. Бу эски вагонларни алмаштириш имконини беради. Бу каби ишлар вазирлик ва “Қозоғистон темир йўли” миллий оператори томонидан амалга оширилмоқда”, – деди М. Қарабаев.
Унинг таъкидлашича, санитария талабларига мувофиқ вагон парки мунтазам текширилади. Биргина жорий йилнинг ўзида 62 та йўналиш давлат томонидан субсидияланган бўлса, шундан 20 та йўналиш инспекция томонидан текширилди.