Қозоғистонда ўйин бизнеси ва лотереяларни тартибга солиш қўмитаси ташкил этилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Туризм ва спорт вазирлиги туризм саноати қўмитасини қайта ташкил этиб, ундан ўйин ва лотереяларни тартибга солиш қўмитасини бўлиб олади. Ҳукумат тегишли қарорни тасдиқлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

лоторея
Фото: pixabay.com

“Туризм саноати қўмитаси ўз таркибидан Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг Ўйин бизнеси ва лотереяларни тартибга солиш қўмитасини бўлиш йўли билан қайта ташкил этилди”, — дейилади қарорда.

Қўмитанинг вазифалари ўйин хизматлари ва уларнинг фойдаланувчилари тўғрисида маълумот тўплаш, тармоқ муаммоларини тезкор ҳал қилиш ва қонунчиликка риоя қилишни ўз ичига олади.

Туризм ва спорт вазирлигида энди учта қўмита бўлади:

* Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси;

* Туризм саноати қўмитаси;

* Ўйин бизнеси ва лотереяларни тартибга солиш қўмитаси.

 

Сўнгги хабарлар