Қозоғистонда ўтказиладиган “Келажак ўйинлари” 2026 йилга кўчирилади
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун маблағни тежаш мақсадида мамлакатда ўтказиладиган имидж ва бошқа кенг кўламли тадбирларни бекор қилиш ва кейинга кўчириш бўйича топшириқ берди.

ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг таъкидлашича, жорий йилнинг кузида бўлиб ўтадиган V Жаҳон кўчманчилар ўйинларини ўтказиш харажатларини оптималлаштириш, "Келажак ўйинлари" халқаро мультиспорт турнирини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини 2025 йилдан 2026 йилга ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида ҚР Президенти Татаристоннинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Келажак ўйинлари” мусобақасининг очилиш маросимида иштирок этиб, келаси йил мультиспорт турлари бўйича турнир Қозоғистонда ўтказилишини маълум қилган эди. Ўйинлар рақамли ва классик спорт турларини бирлаштирган 21 та инновацион фигурали дастурлар бўйича ўтказилди. Қозоғистонликлар 13 тури бўйича баҳслашди. Мазкур турнирда жами 48 нафар мамлакат вакили куч синашди.