Қозоғистонда ўртача иш ҳақи 16 фоизга ошди ва 400 минг тенгега яқинлашди

Иш ҳақи
Фото: Kazinform

ASTANА. Кazinform — Қозоғистонда 2023 йилнинг тўртинчи чорагида ўртача номинал иш ҳақи 393 605 тенгени ташкил қилди. 2022 йилнинг мос чорагига нисбатан ўсиш 16,2 фоизни, реал кўрсаткичда 5,3 фоизни ташкил этди.

Иш ҳақининг медиан қиймати (иш ҳақи диапазонининг ўртача даражаси) ўтган йилнинг тўртинчи чорагида 259 463 тенгега баҳоланган.

Жорий чоракда ўртача иш ҳақининг ошиши йил якунида қўшимча тўловлар ва байрам мукофотлари ҳисобига иш ҳақи фондининг кўпайиши билан боғлиқ.

Шуни таъкидлаш керакки, иш ҳақининг ўртача миқдори бир ходимнинг барча турдаги қўшимча тўловлари, устамалари, мукофотлари, солиқлари ва пенсия ўтказмаларини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади.

У иш ҳақи фонди миқдорини корхонадаги ходимларнинг ҳақиқий сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар