Қозоғистонда ун, колбаса ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўсди
«Колбаса маҳсулотлари - 20,5% га, макарон маҳсулотлари - 16,1% га, сариёғ - 14,7% га, дон маҳсулотлари - 13,5% га, ун - 6,6% га, ўсимлик мойлари - 5 3% га, нордон сут маҳсулотлари - 4,8% га, пишлоқ ва творог - 4,7%га», - деди Сапархан Омаров Ҳукумат йиғилишида.
Вазир қишлоқ хўжалигининг асосий капиталига киритилган инвестициялар 14,3 фоизга ўсиб, 145,1 миллиард тангани, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга 18,8 фоизга ўсиб, 28,5 миллиард тангани ташкил қилганини таъкидлади.
«Жорий йилнинг 5 ойи якунларига кўра қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти 2,2 фоизга ўсди ва 934,4 миллиард тангани ташкил етди. Ушбу ўсишга чорва молларининг ишлаб чиқариш 2,3 фоизга, шу жумладан сўйилган гўшт 3,5 фоизга, сут 3,2 фоизга кўпайиши ҳисобига эришилди», - деди С.Омаров.
Муаллиф: Ақбота Кузекбай