Қозоғистонда ўқув йили арафасида талабалар учун қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда ўқув йили арафасида талабалар учун қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади, дея хабар беради Кazinform.
Қўшимча поездларни йўлга қўйиш Транспорт вазирлиги томонидан “Йўловчиларни ташиш” АЖ билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
- Ўқув йили бошланиши арафасида ғарбий ҳудудда талабалар томонидан талаб ортиб бораётганини инобатга олиб, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Темир йўл ва сув транспорти қўмитаси Ақтау ва Атираудан Алмати шаҳрига қўшимча йўналишларни ишга туширишга қарор қилди. Ёз мавсумида республика бўйлаб турли йўналишларда кондиционерли янги вагонлар қўлланилаётганлиги сабабли, юқоридаги вагонлар кондиционер тизимисиз. Темир йўл ва сув транспорти қўмитаси юзага келган ноқулайликлар учун талабалардан олдиндан узр сўрайди, - дейилади вазирлик хабарида.
Йўналишлар:
- Ақтау-Алмати йўналишида 23 август куни Алматига етиб борадиган 360 ўринли қўшимча 8 та енгил вагон ҳаракатланади.
- Атирау-Алмати йўналишида тўрт санага (16, 18, 20,22 август) қўшимча 3 та вагон қўшилади – бу 540 ўринни ташкил этади.
- Талабалар поезд чипталарини Ақтау ва Атирау бекатларида харид қилишлари мумкин. Талабалар аризалари кўпайса, Транспорт вазирлиги уларни кўриб чиқишга ва қўшимча вагонлар етказиб беришга тайёр, - дея қўшимча қилди вазирликдан.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда янги вагонлар парки 140 тага янгиланади. Келгуси йилда яна 226 та янги вагон олиб келинади. Вагонлар паркини янгилаш ишлари давом этмоқда.