Қозоғистонда ўқитувчиларни аттестациядан ўтказишнинг янги тизими ишлаб чиқилди
Ўқитувчилар аттестациядан ўтганда қоғоз кўринишида портфолиони йиғмайдилар. Бу ҳақда ҚР Таълим вазири Ғани Бейсембаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“Аттестация масаласи баҳордан бошлаб кўриб чиқилмоқда. У ердаги ўқитувчиларнинг аксарият шикоятлари қоғозбозлик, аттестация жараёнида кўплаб портфолиони йиғиш, методика билан боғлиқ кераксиз тестлар ўтказиш билан банд бўлган. Бу кўтарилган масалаларнинг барчаси инобатга олиниб, янги тизимни жорий этиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Биринчи навбатда аттестациянинг янги тизими ишлаб чиқилди”, — деди вазир Ҳукумат йиғилишидан сўнг ОАВ вакиллари саволларига жавоб берар экан.
Вазирнинг сўзларига кўра, аттестациянинг янги тизими тез орада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат порталида эълон қилинади.
“Энг муҳими, аттестацияда қоғоз кўринишида портфолиони йиғиш олиб ташланди, тест тизимини қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам инобатга олинди”, — деди Ғани Бейсембаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай