Қозоғистонда UEFA кўмагида футбол стадионлари таъмирланади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президентининг оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган топшириғини бажариш мақсадида Қозоғистон футбол федерацияси футбол майдонларини янгилаш дастурини амалга оширмоқда, деб хабар беради Kazinform.

«Уч йиллик дастур UEFA кўмагида амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида хусусий инвестицияларни жалб этиш ҳам режалаштирилган.

Лойиҳанинг асосий мақсади футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва оммавий футболни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш», – дейилади Федерациянинг Telegram-каналида.

Бу йил дастур доирасида Ақтау, Алмати, Чимкент, Ақтўбе ва Жетису вилоятидаги стадионлар таъмирланади.

2023 йилда таъмирлаш дастурига киритилган футбол майдонлари:

1. ЦСКА стадиони, Алмати шаҳри

2. Б. Онғаров номидаги стадион, Жетису вилояти, «Балпиқ би» қишлоғи

3. «Цементник», Чимкент шаҳри

4. 2-сон БЎСМ, Ақтўбе шаҳри

5. «Каспий» СК, Ақтау шаҳри

Сўнгги хабарлар