17:46, 13 Март 2020 | GMT +6
Қозоғистонда учинчи коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов учинчи шахс коронавирус билан касалланганлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Коронавирус билан касалланган яна бир киши аниқланди. У 12 март куни Миландан Нур-Султанга учиб келган. У ҳозирда карантинда. У билан бирга самолёт бортида 90 нафар одам бўлган», - деди вазир Марказий коммуникациялар хизматидаги брифингда.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Елжан Биртанов икки нафар ҚР фуқаросидан янги коронавирус аниқланганини маълум қилганди.