Қозоғистонда туризм соҳаси қандай ривожланади – вазирлик 6 йиллик режа билан ўртоқлашди

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2023-2029 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш концепциясини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган концепцияда туризмнинг бугунги ҳолати таҳлили ўрин олган. Унда қайд этилган саноат ривожланишига тўсқинлик қилаётган асосий муаммолар кўрсатилган. Маданият ва спорт ишлари вазирлигидан маълум қилишларича, эълон қилинган режага кўра, 2029 йилгача туризмни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади.

Концепцияни амалга ошириш доирасида кейинги 6 йил ичида қуйидаги натижаларга эришиш кутилмоқда:

- туризм соҳасида умумий қўшилган қийматни (УҚҚ) 6,3 трлн тенгегача ўсиши;

- туризм соҳасида бандликни 800 минг кишига етказиш;

- турар жой ва овқатланиш хизматларига йўналтирилган инвестицияларни 260 миллиард тенгегача ошириш;

- маҳаллий сайёҳлар сонини 11 миллион кишига етказиш;

- чет эллик сайёҳлар сонини 4 миллион кишига етказиш;

- саёҳатлар таснифи бўйича хизматлар экспортини 5,5 миллиард долларгача ошириш;

- меҳмонхоналарни «еQonaq» ахборот тизими билан қамраб олишни 100 фоизга ошириш;

- саёҳат ва туризмни ривожлантириш глобал индекси бўйича WЕF рейтингида 50 - ўринга кўтарилиш.

Бу ишларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

Ҳужжатнинг очиқ муҳокамаси 3 мартга қадар давом этади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар
telegram