08:46, 05 Февраль 2025 | GMT +5
Қозоғистонда туман, яхвонлик ва кучли шамол эсиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 5 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Синоптиклар тарқатган маълумотларга кўра, шимолий антициклон Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳавога ҳамон таъсир кўрсатади. Натижада бугун республика ҳудудларида асосан ёғингарчилик бўлмайди.
Фақат мамлакат ғарбида антициклон фронтал қисмлардан ўтиб, ёмғир ва қор ёғади. Қозоғистонда туман тушади, йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши, кучли шамол эсиши, шимоли-ғарбда, шарқда ва марказда қор бўрони бўлади.