07:32, 04 Ноябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда туман тушиб, кучли шамол эсиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - Атмосфера фронтларининг ўтиши билан 4 ноябрь куни Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, фақат мамлакатнинг жануби-шарқида ва шарқида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, республикада туман тушиши, кучли шамол эсиши, ғарбда, шимоли-ғарбда ва шимолда йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.