Қозоғистонда туғилиш даражаси юқори бўлган ҳудудлар номланди
ASTANA. Kazinform - ҚР Президенти ҳузуридаги Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия раиси, Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева мамлакатда туғилиш кўрсаткичи ошганини маълум қилди.

Қолаверса, аҳоли сонининг кўпайиши давлат олдига янги вазифаларни қўймоқда.
“Давлат раҳбари демографик ўзгаришларни олдиндан кўра билиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади. Мамлакатимизнинг демографик ривожланиш соҳасидаги тенденцияларига эътибор қаратадиган бўлсак, 2021 йилда биз туғилиш бўйича сўнгги 34 йил ичида энг юқори кўрсаткичга эришдик. Бугунги кунда Алмати, Чимкент, Астана шаҳри ва Туркистон, Манғистау вилоятида аҳоли сони ўсиши яхши дейиш мумкин. Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятларида эса аҳоли сони камайди. Аҳоли сони ўртача даражада Қизилўрда ва Атирау вилоятларида”, -деди Аида Балаева Сенатда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида.
Унинг таъкидлашича, кейинги йилларда мамлакатда туғилиш кўрсаткичи рекорд ўрнатган.
“Аҳоли зич жойлашган ва ўсиб бораётган ҳудудларда давлат олдида кўплаб ижтимоий ва иқтисодий вазифалар турибди. Мамлакат демографик ривожланишига дахлдор бўлган оналар ва болалар ўлимини камайтириш, оилаларни қўллаб-қувватлаш, ажримларнинг олдини олиш каби масалалар Миллий комиссиянинг алоҳида назоратида”, — деди у.
Муаллиф: Даулет Изтилеу