Қозоғистонда транзит юклар учун «яшил даҳлиз» яратилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга транзит юклар учун «яшил даҳлиз» яратиш масаласини кўриб чиқишни топширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Қозоғистон улкан транзит салоҳиятига эга. Асосий транспорт тури темир йўллардир. Юк айланмасидаги юк поездларининг улуши 90 фоиздан ошади. Асосий транзит йўли - Хитой-Европа-Хитой», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.

Давлат раҳбари юк ташиш ҳажми йил давомида 67 фоизга ошганини таъкидлади.

«Бу асосий йўналиш, шунинг учун биз транзит учун энг қулай, «узлуксиз« муҳитни яратишимиз керак. Транзит поездларини текширишда асоссиз узоқ вақт тўхтатиб туриш ҳолатлари ҳам мавжуд. Баъзан у 10 кунгача қолиб кетади. Албатта, қатъий божхона назорати зарур, аммо самарали ва замонавий усуллардан ҳам фойдаланиш керак. Ҳукуматга транзит юклар учун «яшил даҳлиз« яратиш масаласини кўриб чиқишни топшираман», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Айжан Серікжанқызы

Сўнгги хабарлар