14:33, 01 Сентябрь 2023 | GMT +6
Қозоғистонда Транспорт вазирлиги қайта ташкил этилади
ASTANA. Kazinform – Транспорт вазирлигини қайта ташкил этиш зарур. Бу ҳақда Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилиш чоғида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinfrom мухбири.
«Умуман олганда, Қозоғистон Евроосиё қитъасидаги асосий транзит хаб сифатидаги ролини ошириши керак. Шундай қилиб, вақт ўтиши билан биз транспорт ва логистика соҳасида йирик давлатга айланишимиз керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Президент таъкидлаганидек, транспорт-логистика соҳасини жадал ривожлантириш стратегик вазифадир.
«Уч йил ичида унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши камида 9 фоизга етиши керак. Бунинг учун саноатни самарали бошқариш жуда муҳим. Шунинг учун Транспорт вазирлигини қайта ташкил этиш зарур. Бу вазирлик йўл инфратузилмасини қуриш билан ҳам шуғулланади», - деди Давлат раҳбари.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов