Қозоғистонда товуқ тухуми етиштириш 11,6 фоизга ошди.

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда йил бошидан буён қишлоқ хўжалиги, ўсимлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажми ошди. Бу ҳақда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Жорий йилнинг 3 ойида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 фоизга ошиб, 700,3 миллиард тенгени ташкил қилди. Бу ўсиш, асосан, чорвачилик маҳсулотларининг 2 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланди. Хусусан, гўшт етиштириш тирик вазнда 1,2 фоизга, сут ишлаб чиқариш 1,3 фоизга, товуқ тухуми 11,6 фоизга ўсди», — деди Ербол Қарашўкеев Ҳукуматнинг бугунги мажлисида.

Шу билан бирга, 42,8 миллиард тенгелик ўсимликчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, реал ҳажм индекси 100 фоизни ташкил этди.

Бу ёпиқ жойларда, яъни иссиқхоналарда экинларни етиштириш туфайли мумкин бўлди.

Умуман олганда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг республика даражасидан юқори ўсиш суръатлари 6 та ҳудудда кузатилди.

Булар Манғистау, Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Алмати ва Ақмола вилоятларидир.

«Ушбу даврда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3,8 фоизга ошиб, 607,8 миллиард тенгени ташкил этди. Шу билан бирга, қайта ишланган ва сабзавот консервалари ишлаб чиқариш 1,8 бараварга, ун 23 фоизга, янги тутилган, совутилган ёки музлатилган балиқ 21,5 фоизга, дон маҳсулотлари 8,3 фоизга, колбаса маҳсулотлари 7,8 фоизга, макарон маҳсулотларининг 5,3 фоизга ва нордон сут маҳсулотларининг 2,6 фоизга ўсиши кузатилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий капиталига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 35,8 фоизга ошиб, 34,1 миллиард тенгени ташкил этди. Умуман олганда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги режалаштирилган натижаларга эришиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда», — деди Қишлоқ хўжалиги вазири.


Сўнгги хабарлар