Қозоғистонда тиббиёт коллежлари талабалари стипендиялари 50 фоизга оширилади
ASTANA. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Султанғазиев тиббиёт ўқув юртларига абитуриентларни жалб этиш чора-тадбирлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, 2021 йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили барча даражадаги талабалар учун стипендия миқдорини 15-20 фоизгача ошириб бормоқда.
– Стипендияларнинг оширилиши тиббиёт коллежларига ҳам тегишли. Ўтган йилнинг 1 январидан бошлаб биз 50 фоизга оширдик. 1 сентябрдан яна 50 фоизга ошириш режалаштирилган, - деди Т. Султанғазиев.
Қишлоқларда шифокорлик касбининг нуфузини ошириш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари сезиларли даражада кучайтирилди. Қишлоқларга камида 5 йил муддатга ишлаш учун борган шифокорлар учун энг кам иш ҳақининг 100 баравари (8,5 миллион тенге) миқдорида бир марталик тўлов назарда тутилган. Шунингдек, “Диплом билан қишлоққа” дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун уй-жой нархининг 50 фоизи миқдорида нафақа ва бюджет ссудалари ажратилади.
Бундан ташқари, ёш мутахассисларнинг маошидан юқори қўшимча устама белгилаш назарда тутилган.