11:31, 06 Январь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда Тиббиёт ОТМ талабаларининг стипендиялари 20 фоизга оширилади
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда Давлат раҳбарининг топшириғини бажариш мақсадида республика бюджети маблағлари ҳисобидан резидентлик грантлари сонини 2500 тага етказиш режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
2022 йилда республика бюджети ҳисобидан 4700 та таълим гранти ажратилган бўлса, шундан 1500 таси резидентурага йўналтирилди.
Давлат раҳбари топшириғини амалга ошириш мақсадида 2023 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан резидентлик грантлари сонини 2500 тага етказиш режалаштирилган.
Шунингдек, Президент ва «Аманат» партиясининг топшириғига асосан стипендиялар сезиларли даражада оширилди. Масалан, 2021 йилда бакалавриат талабалари учун қарийб 2 баробарга, стажёрлар учун 25 фоизга, резидентлар, магистрантлар, докторантлар учун эса 15 фоизга ошди.
«2025 йилгача стипендия миқдорини ҳар йили 15 ва 20 фоизга ошириш режалаштирилган. Бу яхши ўқиш учун қўшимча туртки бўлиб хизмат қилади ва кучли абитуриентларни университетларимизга жалб қилади»
, – дейди ҚР Таълим ва маданият вазирлиги директори Даулет Алдинғуров.