Қозоғистонда ўтган бир суткада 1,4 минг кишида коронавирус тасдиқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1 405 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

Қозоғистонда ўтган бир суткада 1,4 минг кишида коронавирус тасдиқланди

Айни пайтда Қозоғистонда жами 386 546 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 2 436 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 355 981 нафарга етди.