22:51, 03 Май 2022 | GMT +5
Қозоғистонда темир йўл чипталари нархи ошмайди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда йўловчи поездларида чипталар нархи ошмайди. Бу ҳақда «Қазақстан темір жолы» миллий компанияси бошқаруви раиси Нурлан Сауранбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Чипталар нархи ошмайди. Экспорт товарлари учун нарх ошади. Маълумки, йўловчи ташиш давлатнинг ижтимоий хизмати ҳисобланади. Ҳар йили давлат 30 миллион тенгега яқин субсидия беради. Бундан ташқари, «Қазақстан темір жолы» арзон чипталар сотиб олиш ва саёҳат қилиш учун ўз ҳисобидан қўшимча 90 миллиард тенге субсидия беради», — деди Нурлан Сауранбаев.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда темир йўл чипталари охирги марта ўтган йилнинг март ойида 7 фоизга оширилганди.
Муаллиф: Марлан Жиембай