Қозоғистонда телевизор, чангютгич, кир ювиш машиналари ишлаб чиқарадиган завод ишга тушади

None
ASTANA. Kazinform - Саран шаҳрида телевизор, чангютгич ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқарадиган завод ишга тушади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Электротехника соҳасида Alageum Electric бозор эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берадиган трансформаторлар ишлаб чиқаради. «Қазнэргокабель», «Еуразкабель» каби корхоналар бозорда харидоргир кабель маҳсулотларини етказиб беряпти. Соҳанинг яна бир муҳим йўналиши – маиший техника ишлаб чиқаришдир. Айни пайтда Алмати вилоятида Dauscher бренди остидаги электр плиткалар ва печлар ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилди. Бундан ташқари, Қарағанди вилоятининг Саран шаҳрида янги маиший техника, яъни телевизор, чангютгич ва кир ювиш машиналари заводи ишга тушади. Бу нафақат соҳа ривожига туртки беради, балки моношаҳарнинг жонланишига ҳам хизмат қилади», - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, Евроосиё иқтисодий иттифоқи маиший техника бозори салоҳияти қарийб 11 миллиард АҚШ долларини, Қозоғистон бозорининг салоҳияти эса 1 миллиард 200 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

«Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида ички бозор қиймати камида 250 миллион АҚШ долларилик маҳсулот билан тўлдирилади, 100 миллион доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қилинади», – дейди Марат Қарабаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар