Қозоғистонда телефон рақамлари eGov орқали берилиши мумкин

ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда телефон рақамларини eGov орқали бериш таклифи бор. Бундай ҳолда, фирибгарликнинг олдини олиш чоралари самарали бўлади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Асхат Оразбек маълум қилди.

Қозоғистонда телефон рақамлари eGov  орқали берилиши мумкин
Фото: Kazinform

Бугун Мажилиснинг ялпи мажлисида Асхат Рақимжанов Қозоғистон халқи маълумотларини махфий сақлаш ва уларни фирибгарлардан ҳимоя қилиш ҳақида савол берди.

Ўз навбатида, А. Оразбек вазирлик SIM-карталар савдосига тегишли чекловлар жорий этишни режалаштираётганини айтди.

“Фирибгарлар асосан WhatsApp ва ижтимоий тармоқлар орқали ишлайди, уяли алоқа операторлари эса WhatsAppни блоклай олмайди. Ҳозирда операторлар SIM-карталар ва рақамларни тақдим этишмоқда. Бироқ, келажакда фуқаролар Egov.kz портали орқали рақамларни оладилар. Бундан ташқари, бир кишининг қўлидаги SIM-карталар сонини чеклаймиз”, — деди вазир ўринбосари.

Унга кўра, юридик шахслар бизнесда фойдаланиш учун сотиб олган SIM-карталари бўйича аниқ маълумотларни тақдим этади. Чунки ҳозир рақамлар назоратсиз ўтказилмоқда.

“Яқин кунларда вазирлик Парламентга ана шундай қонунчилик ташаббуслари билан келади”, — деди Асхат Оразбек.

Сўнгги хабарлар