Қозоғистонда техник ва касб-ҳунар таълими соҳасида онлайн ўқув тизими жорий этилади

Қозоғистон коллежларида таълим дастурларига таълимнинг онлайн шакли жорий этилади. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазири ўринбосари Едил Оспан маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

онлайн
Фото: Kazinform/Александр Павский

Бугун Мажилисда Таълим-маориф вазири ўринбосари “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тақдим этди.

“Онлайн таълимнинг жаҳон бозори фаол ривожланаётган соҳадир. Онлайн таълимнинг жорий этилиши коллежларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳаракатчанлик ва юқори натижаларга эришиш, талабаларга эса иш жойида ўқиш орқали вақт ва маблағни тежаш имконини беради”, — деди Едил Оспан Мажилисда.

Шунингдек, Таълим-маориф вазирлиги техник ва касб-ҳунар таълимида академик мобиллик тамойилини жорий этишни таклиф қилмоқда. Бундай тамойил олий таълим муассасаларида ҳам жорий этилиб, “Ёш мутахассис” лойиҳаси доирасида бугунги кунда мамлакатдаги 180 та коллеж замонавий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, уларда 212 та малака марказлари фаолият кўрсатмоқда.

“Академик мобилликнинг жорий этилиши бошқа коллежлар талабаларига мамлакат ва хориждаги замонавий жиҳозланган коллежлардаги инфратузилма, технологиялар ва ўқув воситаларидан эркин фойдаланиш имконини беради. Бунинг натижасида улар ўз таълим йўналишини танлаш, сифатли таълим хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди”, — деди маърузачи.

Сўнгги хабарлар