Қозоғистонда техник ва касб-ҳунар таълими: коллежларга 145 минг грант ажратилди
ASTANA. Kazinform - Янги ўқув йилида Қозоғистондаги коллежларида халқ таълими йўналишларига буюртмалар ҳажми 145 минг ўринга кўпайди. Бу ўтган йилга нисбатан 12 минг ўринга кўп, деб хабар беради ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати.
Шундай қилиб, талаба-ёшларни оммавий касблар бўйича бепул техник ва касбий таълим билан қамраб олиш 90 фоизни ташкил этди.
Давлат раҳбари топшириғига кўра, давлат буюртмаларининг 65 фоизи машинасозлик, транспорт, энергетика, ахборот технологиялари, қурилиш ва муҳандислик каби техник йўналишларга йўналтирилган. 2025 йилга бориб бу кўрсаткич 70 фоизга, давлат буюртмалари ҳажми эса 100 фоизга ошади.
Шунингдек, абитуриентларни корхоналарнинг аризаларига кўра ишга жойлаштириш мажбурияти билан коллежларга қабул қилиш давом этмоқда. Унга кўра, ҳар йили 10 минг нафар абитуриент қабул қилинади. Бу эса меҳнат бозори талабларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш имконини беради.
Касбий тайёргарликнинг муҳим қисми бизнес билан ҳамкорликдир. Айни пайтда 410 та коллеж битирувчиларининг амалий машғулотларига 518 та корхона жалб этилган бўлиб, улар битирувчилар бандлигини таъминлаш билан шуғуланяпти, дуал таълим олиб боряпти ва мураббийлик қиляпти.
Бу чора-тадбирларнинг барчаси ёш мутахассисларни касбга тайёрлаш, мамлакатнинг кадрлар салоҳиятини юксалтиришга қаратилган.