Қозоғистонда ташқи иқтисодий вазият оқибатларини юмшатиш учун 1,2 триллион тенге ажратилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда ташқи иқтисодий вазият оқибатларини юмшатиш учун иқтисодиётнинг реал секторига 1,2 триллион тенге ажратиш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов бугун Ислоҳотлар бўйича олий кенгаш раисининг ўринбосари сер Сума Чакрабарти билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform primeminister.kzга таяниб.
None
None

Учрашувда Қозоғистоннинг макроиқтисодий ривожланиши, «Астана» халқаро молия маркази фаолияти, шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, айни пайтда глобал ва минтақавий логистика занжирлари бузилгани, жаҳон молия ва товар бозорлари ўзгарувчанлиги, инфляцион босим кучайиб бораётгани қайд этилди. Мумкин бўлган танқидий босимларни юмшатиш учун Қозоғистон Ҳукумати молиявий тизим барқарорлигини таъминлаш, инфляцияни назорат қилиш ва пасайтириш, ташқи савдони рағбатлантириш, иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва инвестицияларни жалб қилишга қаратилган инқирозга қарши чоралар кўрмоқда.


Мураккаб ташқи иқтисодий вазият оқибатларини юмшатиш мақсадида 2022 йилда иқтисодиётнинг реал секторига 1,2 триллион тенге маблағ йўналтириш кўзда тутилган. Бу маблағлар қайта ишлаш саноатини қўллаб-қувватлаш, агробизнесни ривожлантириш, йўллар, тадбиркорларга кредитлар бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш, кафолатлар ва бошқаларга йўналтирилади.

Сер Сума Чакрабарти буларнинг барчаси самарали ва ўз вақтида амалга оширилаётган чора-тадбирлар эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, нафақат ҳозирги тенденцияларни, балки уларнинг узоқ муддатли оқибатларини ҳам ҳисобга олиш керак.

Учрашувда, шунингдек, 27-29 июн кунлари минтақадаги энг йирик молиявий конференсиялардан бири – Аstana Finansе Daysни ўтказиш бўйича АХММнинг режалари муҳокама қилинди. Етакчи халқаро экспертлар иштирокида Қозоғистоннинг янги иқтисодий ислоҳотлари, сармоявий имкониятлари ва салоҳиятли ўсиш нуқталарини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, учрашувда Қозоғистонга тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Шу тариқа, 2021 йил якунларига кўра, мамлакат инвестицияларни жалб қилишнинг «пандемиядан олдинги» даражасига қайтгани қайд этилди. Ўтган йили умумий қиймати 3,6 миллиард долларлик 44 та янги инвестиция лойиҳаси ишга туширилди.


Бугунги кунга қадар маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан амалга оширилган ва режалаштирилаётган 54 миллиард долларлик 761 лойиҳадан иборат пул ишлаб чиқилди ва эълон қилинди.

«Қозоғистоннинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида ҳукумат 2026 йилгача бўлган инвестиция сиёсатининг янги концепциясини тасдиқлаш устида ишламоқда. Жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, чуқур қайта ишлаш саноати, агросаноат комплекси, фармацевтика ва транспорт-логистика инфратузилмасига инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишлар давом эттирилади», - деди Бош вазир.


Сўнгги хабарлар