Қозоғистонда талабалар тўлов муддати кечиктирилган кафолатсиз кредит олишлари мумкин
Кредитлар кафолати Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг «Молия маркази» AЖ кафолати ҳисобланади.
Молия маркази матбуот хизмати хабарига кўра, кредит бўйича имтиёзли давр ўқиш даври ва асосий ўқув курси тугаганидан кейин олти ойни ўз ичига олади. Ушбу даврда фақат фоиз ставкаси тўланади. Кейин асосий қарзни тўлаш муддати бошланади.
Кредит кафолатсиз ва фоиз ставкаси - 20%.
Қозоғистоннинг барча ҳудудларида ва мамлакатнинг барча университетларида ўқиш учун мақсадли кредит олиш имконияти мавжуд.
Кредит олувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
- шахсий гувоҳнома/паспорт;
- ЯМТ/АКТ сертификати ёки охирги сессия транскрипти;
- ўқиш даври нархи кўрсатилган университет билан шартнома ёки тўлов счёт-фактураси.
Иштирокчилар шартлари бўйича батафсил маълумотни 8 800 080 28 28 телефон рақами орқали олиш мумкин.