Қозоғистонда талабалар стипендиялари оширилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилнинг сентябр ойида талабалар учун стипендиялар миқдорининг яна бир кўпайиши кузатилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси таълим ва фан вазири Асхат Аймғамабетов Facebookдаги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Президентимиз топшириғига мувофиқ олий ўқув муассасалари талабалари учун стипендиялар оширилди. Масалан, сўнгги икки йилда докторантлар учун стипендия 82 минг тенгедан 170 минг тенгега кўтарилди. Шу йилнинг сентябр ойида стипендия миқдорининг яна бир кўпайиши кузатилади», — деб ёзади Асхат Аймағамбетов.

Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги раҳбарининг қўшимча қилишича, олий ўқув муассасаларида ўқиш учун давлат таълим грантлари сони 5000 тага кўпайган. Жорий йилда грантлар сони ҳам шу миқдорга кўпаяди.

«Грантлар беришда биз нафақат «merit based», балки «need based»га ҳам эътибор қаратамиз. Масалан, биринчи марта кўп болали оилалар фарзандлари учун – грантлар умумий сонининг 5 фоизи, тўлиқ бўлмаган оилалар фарзандлари учун – таълим грантларининг 1 фоизи миқдорида квоталар жорий этилди», — дея тушунтирди Асхат Аймағамбетов.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар