Қозоғистонда талабалар стипендиялари икки баравар оширилади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон олий ўқув юртлари талабалари стипендиялари икки баравар оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Давлат раҳбари номидан университет талабалари учун стипендиялар икки баравар оширилади. 2025 йилгача стипендияни босқичма-босқич ошириш жорий йўл харитаси доирасида амалга оширилади. 2026 йилдан 2030 йилгача бўлган даврда ҳам мазкур кўрсатма доирасидаги ишлар давом эттирилади»

, — деди Фан вазири Ҳукумат йиғилишида.

Саясат Нурбек барча талабаларга таълим учун зарур бўлган, жумладан Coursera, EdX каби жаҳон рақамли ресурсларидан фойдаланиш имконияти тақдим этилишини таъкидлади.

«Олий ўқув юртларининг ўқув-услубий бирлашмалари томонидан таълим дастурларига киритиш учун тегишли курсларни танлаш бўйича таҳлиллар ўтказилди. Ушбу курслар учун академик кредитлар тақдим этилади. Иш натижаларига кўра таълим дастурларига киритиш учун тегишли курслар танлаб олинди. Шунингдек, Coursera, EdX курсларини қозоқ тилига таржима қилиш режалаштирилган»

, — дея қўшимча қилди вазир.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар