Қозоғистонда таълимга киритилган инвестициялар 1,5 баробар ошди

ASTANA. Кazinform – Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида таълим соҳасининг асосий капиталига киритилган сармоя 219,1 миллиард тенгега етди. Бу ўтган йилга нисбатан пул кўринишида 49,2 фоизга кўпдир, деб хабар беради Кazinform.
None

Finprom маълумотларига кўра, минтақалар ўртасида энг кўп сармоя одатдагидек Алматига йўналтирилган – 61,7 миллиард тенге. Йиллик ўсиш 2,3 баробарга етди.

Бундан ташқари, кучли учликка Туркистон вилояти (33,9 миллиард тенге) ва Чимкент шаҳри (22,3 миллиард тенге) киради.

Мамлакатда таълим соҳасига йўналтирилган сармоянинг 53,8 фоизи ана шу уч ҳудуд ҳиссасига тўғри келади.

Таълим соҳасига йўналтирилган капитал қўйилмаларнинг қарийб учдан икки қисми маҳаллий бюджет ҳисобидан йўналтирилди – 136,5 миллиард тенге. Бу ўтган йилга нисбатан 64,9 фоизга кўпдир.

Соҳага корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан 51,6 миллиард, республика бюджети маблағлари ҳисобидан 21,8 миллиард, банк кредитлари ҳисобидан 6,5 миллиард, нобанк кредитлари ҳисобидан 2,8 миллиард тенге сармоя киритилди.


Сўнгги хабарлар