Қозоғистонда суюлтирилган газ нархи ўзгаришсиз қолди

ASTANA. Kazinform — ҚР Энергетика вазири суюлтирилган нефть газининг ички бозор учун максимал нархини тасдиқлади, дея хабар беради Каzinform.

Қозоғистонда суюлтирилган газ нархи ўзгаришсиз қолди
Фото: Midjourney

Буйруқга кўра, 1 январдан 30 июнгача бўлган даврда суюлтирилган нефть газини Қозоғистон Республикасининг ички бозорига товар биржаларидан ташқарида етказиб бериш режаси доирасида улгуржи сотишнинг энг юқори нархи 2025 йил ҚҚСсиз бир тонна учун 45 158 тенге этиб белгиланди.

Ушбу газ нархи 2024 йил 1 июлдан 2024 йил 31 декабргача белгиланган эди.

Сўнгги хабарлар