Қозоғистонда сув тошқинларига қарши курашга 5 мингдан ортиқ талаба жалб этилган

Қозоғистонда сув тошқинларига қарши курашга 5 мингдан ортиқ талаба жалб этилган
Фото: ҒҚВ ФВД

ASTANА. Кazinform - Мамлакатнинг сув босган ҳудудларидаги олий таълим муассасаларига талабаларни хавфли ҳудудларга юбормаслик бўйича кўрсатма берилди. Бу ҳақда Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Талғат Ешенқулов маълум қилди.

“Ҳозирда фавқулодда вазият юзага келган ҳудудларда жойлашган олий таълим муассасаларини сув босмади. Зарар ёки вайрон бўлиш хавфи йўқ. Вазирлик барча таълим муассасаларига талабаларни хавфли ҳудудларга юбормаслик бўйича кўрсатма берди. Вазирлик ва тегишли вилоятлардаги олий таълим муассасалари фавқулодда режимда ишламоқда. Биз сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудлардаги олий ўқув муассасаларида ҳар куни мониторинг ўтказмоқдамиз”, — деди вазир ўринбосари Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Унга кўра, олий таълим муассасаларида иш ва ўқиш кундузги режимда олиб борилади.

Фавқулодда ҳолат муносабати билан фақат Х.Досмуҳамедов номидаги Атирау университети онлайн таълимга ўтди. У ерда 8 минг талаба таҳсил олади.

“Олий таълим муассасалари табиий офатларни бартараф этишга жалб этилган. Ҳудудлар ва сув тошқинлари хавфи мавжуд ҳудудларда 5 минг нафардан ортиқ талаба ва университет ходимларидан иборат отрядлар тузилди. Жумладан, Қ.Жубанов номидаги Ақтўбе вилоят университетининг 450 нафар талабаси ва 50 нафар ходимидан иборат кўнгиллилар гуруҳи инсонпарварлик марказларида зарур хўжалик юкларини ташиш ва етказиб бериш, инсонпарварлик ёрдамларини қабул қилишда кўмаклашмоқда. Ушбу университетнинг 2,8 минг нафардан ортиқ талабаси ва 200 нафар ходими махсус кўнгиллилар гуруҳини туздилар. Атирау нефть ва газ университетининг 300 нафар талабаси кўнгилли сифатида ишламоқда. Қостанай вилояти университетининг 100 нафар кўнгиллилари ҳар куни сув босган ҳудудлардан эвакуация қилинган фуқароларга гуманитар ёрдам тарқатишда иштирок этмоқда”, — деди Талғат Ешенқулов.

Сўнгги хабарлар