Қозоғистонда сув тошқинидан жабр кўрган 6 787 оила 2,4 млрд тенге олди

тенге
Фото: gov.kz

ASTANA. Kazinform - Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Шимолий Қозоғистон ва республиканинг бошқа бир қатор вилоятлари аҳолиси махсус тузилган ҳудудий комиссияларга тегишли аризалар билан мурожаат қилади. Ҳозиргача 16 343 та ариза қабул қилинди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукуматига таяниб.

Жорий йил 19 апрель ҳолатига кўра, 6 787 та оилага 2,4 миллиард тенгега яқин маблағ 100 БҲМ миқдорида бир марталик тўлов тўланди.
Мамлакатда сув тошқинлари оқибатида етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш миқдори 565,7 миллион тенгега етди. Мазкур қўллаб-қувватлаш чораси 1377 оилани қамраб олди.
Бугунги кунга қадар зарар кўрган ҳудудларда 3 053 та уйлар кўздан кечирилиб, 1807 та объектда баҳолаш ишлари олиб борилди.
206 оила 254 миллион тенгедан ортиқ таъмирлаш ишлари учун тўловларни олди.

Сўнгги хабарлар