Қозоғистонда сув тошқинидан кейин 33 минг оила давлат томонидан қўллаб-қувватланди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда 33 минг оила жами 12 миллиард тенгедан ортиқ 100 БҲМ миқдорида бир марталик тўлов олди. Бу ҳақда Ҳукуматдаги йиғилишда ҚР Бош вазири ўринбосари Қанат Бозумбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

тенге
Фото: Рустем Айтхожин/Kazinform

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда 6 176 оилага уй-жойларни таъмирлаш ва тиклаш учун жами 40 млрд тенге компенсация берилди.

“Жабрланган ҳудудларда бугунги кунда 3 минг 414 оила вайрон бўлган уй-жой ўрнига янги уй ва хонадон сотиб олди ёки товон пули олди. Жабрланган фуқаролар учун 2503 та янги уй-жой қурилиши давом этмоқда. 2024 йил 24 июнь ҳолатига кўра, 33 321 оила 100 БҲМ миқдорида 12 миллиард тенгедан ортиқ бир марталик тўлов олди”, - дея хабар берди Бозумбаев.

Бу ишлар Қарағанди, Павлодар, Ақмола, Абай ва Улитау вилоятларида тўлиқ якунланди. Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон, Қостанай, Атирау вилоятларида тўловлар давом этмоқда.

Бозумбаевнинг таъкидлашича, баҳолаш якунланганидан сўнг жабрланган аҳолига йўқолган зарур буюмларни сотиб олиш учун 150 БҲМ миқдорида қўшимча компенсация тўланади. Бугунги кунда 15 355 оилага 7,6 миллиард тенге миқдорида товон пули берилди. Чорванинг нобуд бўлиши учун давлат ёрдами ҳажми 2,8 миллиард тенгедан ошди.

Сўнгги хабарлар